Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0

632025-04-18 09:24

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга амалий ташрифи давом этмоқда

Фарғона ва Чэнду шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ташкил этилган “Халқаро биродарлашган шаҳарлар кооперацияси ва ривожланиши форуми”да вилоятимизнинг савдо-иқтисодий ва инвестиция салоҳияти намойиш этилди. Форум доирасида Чэнду шаҳри раҳбарлари билан бирга Польшанинг Лодзь вилояти ва Германиянинг Бонн шаҳри расмийлари билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. (https://fergana.uz/news/67ff848e885d3c31850a8d3c?language=UZK) Делегация аъзолари Ганьсу провинциясидаги Ланьчжоу шаҳрида ҳам бир қатор музокараларда иштирок этдилар. Учрашувлар давомида хитойлик инвесторлар Фарғонада йирик логистика марказини ташкил этишга инвестиция киритишга қизиқиш билдирди. Шунингдек, қурилиш соҳасига Хитой сармоясини жалб этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz